Ўзбекистонда 2019 йилги Ҳаж мавсуми учун сарф-харажатлари сметаси бўйича ҳар бир зиёратчидан олинадиган маблағ 33 млн 300 минг сўм этиб белгиланибди, деб ёзмоқда Xushnudbek.uz
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, зиёратларни юқори савияда ва тизимли ташкил этиш ҳамда ушбу йўналишда бозор механизмларини жорий этиш мақсадида фармойиши қабул қилинган бўлиб, фармойишга кўра Ҳаж ва Умра йўналишида кўрсатиладиган хизматлар нархини пасайтириш ҳам кўзда тутилган эди.
Қайд этиш керак, 2018 йил учун Ҳаж зиёрати нархи 38 000 000 сўм этиб белгиланган эди.