Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"20 минг доллар берасан": Самарқандда аёл БАА фуқаросини "шантаж" қилди

A A A
"20 минг доллар берасан": Самарқандда аёл БАА фуқаросини "шантаж" қилди

16 февраль куни Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилди. У самарқандлик таниши унинг шахсий интим фотосуратларини ижтимоий тармоқда тарқатиш билан таҳдид қилаётгани айтиб, бу ҳолатга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ариза юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тадбир ўтказилди.

Самарқанд шаҳрининг Рудакий кўчасида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл 20 минг долларни олаётган пайтда ҳуқуқ – тартибот ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖК 165-моддаси, 3- қисми «а» бандига асосан (товламачилик) жиноий иш олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:06 17.02.2021. Ўқилди: 3141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда