Охирги 24 соат ичида Тайван қуролли кучлари оролга яқинлашиб келаётган Хитой Халқ озодлик армиясининг 24 та самолёти ва еттита кемасини қайд этди. Бу ҳақда Тайван мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Таъкидланишича, 18 та самолёт медиан чизиқни кесиб ўтиб, Тайваннинг шимолий, жануби-ғарбий ва шарқий ҳаво мудофаа зоналарига кирган. “Биз вазиятни кузатиб бордик ва тегишли жавоб бердик”, дейилади баёнотда.