Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

2 трлн сўмлик қарз ундирилди! МИБ Тошкент вилоятида юзлаб мулкларни мусодара қилди

2 трлн сўмлик қарз ундирилди! МИБ Тошкент вилоятида юзлаб мулкларни мусодара қилди

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларига асосан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида солиқ қарздорлигини ундиришга оид жами 2 триллион 39 миллиард сўмлик 40 мингдан ортиқ ҳужжатлар келиб тушган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида 31 мингдан ортиқ 1 триллион 890 миллиард сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланган. Шундан 15 мингдан ортиқ 718 миллиард сўмлик ижро ишлари эса амалда ижро этилган.

Шунингдек, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 172 та 191 миллиард сўмлик мол-мулклар, жумладан, 26 та 178 миллиард сўмлик кўчмас мулк, 144 та 12 миллиард сўмлик автотранспорт воситалари ҳамда 2 та бошқа турдаги мулклар хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилиши таъминланган.

Энди мазкур мулклар белгиланган тартибда реализация қилиниб, мол-мулк сотувидан тушган маблағлар қарздорлик учун йўналтирилиши таъминланади.

Хусусан, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг қарорига асосан “EYVALAK-TECHNOLOGY” масъулияти чекланган жамиятнинг солиқ қарздорлиги бўйича Оҳангарон шаҳар “Гулистон” МФЙда жойлашган уй хатланди. Белгиланган тартибда бу мулк реализация қилиш учун апрель ойида электрон онлайн аукцион савдога чиқарилган. Шунга кўра, 2 миллиард 116 миллион сўмга сотилган.

Бу борадаги тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Киритилди: 19:09 19.05.2025. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!