Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этилади

2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этилади

Ўзбекистонда 2 мартдан тўлов терминаллари учун воситачилик ҳақи жорий этилади. Мамлакатнинг барча савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун ўрнатилган тўлов терминаллари инфратузилмасида савдо тушумининг 0,2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи киритилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар беради.

Тўлов тизимларига бепул хизмат кўрсатилиши халқаро стандартлар талабларига мос келмайди, шунингдек, тўлов хизматлари ва тўлов инфратузилмасини ривожлантиришни, янги тўлов маҳсулотларига инвестиция киритишни рағбатлантирмайди.

Марказий банкнинг таъкидлашича, бу тадбир бир томондан тўлов инфратузилмасини ривожлантириш учун харажатларни қисман қоплашга, бошқа томондан банк карталари ёрдамида тўловларни мунтазам амалга оширувчи мижозларга турли бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни (кешбэклар) таклиф қилишга имконият яратади, пировард натижада эса, нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг кўпайишига олиб келади.

 

 

Киритилди: 16:10 28.02.2020. Ўқилди: 4982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!