Ҳарбий ҳаракатлар пайтида 80 минг украиналик ва 200 минг рус аскари ҳалок бўлди, деб ёзади The Wall Street Journal Украина манбалари ва Ғарб разведка маълумотларига таяниб.
Журналистларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яраланган ҳарбийлар сони тахминан тенг ва ҳар томондан 400 мингга яқин. Ўлганлар ва ярадорларнинг аниқ сонини аниқлаш жуда қийин, чунки Россия ҳам, Украина ҳам қурбонлар бўйича расмий ҳисоб-китобларни эълон қилишдан бош тортишади, шунингдек, ишончсиз маълумотларни тақдим этишади, дея қайд этади The Wall Street Journal.
Бундай катта йўқотишлар жанг майдонида муаммоларни келтириб чиқаради ва демографик хавотирларни кучайтиради, деб ёзади The Wall Street Journal. Аҳолиси камроқ бўлган Украина учун йўқотишлар Россия Федерациясидагидан кўра кўпроқ зарарга олиб келади, дейди журналистлар.