Огоҳ бўлинг! Онлайн кредитлар билан боғлиқ фирибгарлик схемалари тарқалмоқда!
"Siz O'zbekistondanmisiz? Kanalga obuna bo'lgan har bir kishi 2.550.000 so'm oladi", "Sarmoya kiriting 500 000 so'm" каби хабарлар тарқатилмоқда. Алданмаслик учун шубҳали ваъдаларга ишонманг! Агар қандайдир шахс сиздан паспорт маълумотларингизни сўраса ёки тушунарсиз ҳаволалар юборса, эҳтиёткор бўлинг — бу фирибгарлик белгиси. Ҳар қандай маълумотни тақдим этишдан олдин барча маълумотни синчиклаб текшириб чиқинг! Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!