Қашқадарё. 2020 йилнинг 05 август соат 09-00 ларда фуқаро 19 ёшли С.С., бошқарувида бўлган “Камаз” русумли автомашинасида Китоб тумани “Қайнар” МФЙ Қонги қишлоғи ҳудудининг ички йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда, йўлни кесиб ўтаётган вояга етмаган 7 ёшли Ш.А.,(аёл)ни автомашинаси билан уриб юбориб, йўл-транспорт ходисаси содир қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Натижада вояга етмаган Ш.А., воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.