Бугун 3 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

19 ёшли Ҳамза "Барселона" тарихига кирди

19 ёшли Ҳамза "Барселона" тарихига кирди

"Барселона" ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим Ла Лиганинг "Райо Вальекано"га қарши 3-тур учрашувида асосий жамоа сафида дебют қилди.

Шу тариқа, у "Барселона"нинг катталар жамоаси учун расмий ўйинда майдонга тушган тарихдаги биринчи мисрлик футболчига айланди.

Бу воқеа ёш ҳужумчининг фаолиятида муҳим босқич бўлиши билан бирга, Миср футболи учун ҳам тарихий аҳамият касб этди.

Футболчининг отаси Муҳаммад Абделкарим бу лаҳзани оиласи учун катта шараф деб атади.

"Ҳамзанинг "Барселона" асосий жамоасида расмий ўйин ўтказган биринчи мисрлик футболчига айланиши у ва бутун оиламиз учун катта шараф. У дунёнинг энг йирик клубларидан бирида Миср шарафини ҳимоя қилаётганидан фахрланамиз", — деди у.

Муҳаммад Абделкарим ўғлининг "Барселона"даги йўли ҳақида ҳам гапириб, асосий жамоага етиб келишни орзунинг якуни эмас, балки янада қийин босқичнинг бошланиши деб ҳисоблашини таъкидлади.

"У рақобат осон бўлмаслигини жуда яхши биларди. Унинг мақсади ҳар куни ривожланиш ва буюк футболчилар билан бирга бўлишдан максимал фойда олиш эди", — деди футболчининг отаси.

Унинг сўзларига кўра, Ҳамза катта меҳнат қилди ва мураббийлар штабига ўзини исботлай олди. Асосий жамоадаги имконият эса унинг ривожланиши учун муносиб мукофот бўлди.

"Мен унга доимо айтаман: асосий жамоага чиқиш — орзунинг якуни эмас. Бу янада кўпроқ меҳнат, диққат ва сабр талаб қиладиган янги босқичнинг бошланиши", — деди Муҳаммад Абделкарим.

Энди футболчининг оиласи Ҳамза босимга берилмасдан, ўз ривожланишини давом эттириши ва "Барселона" асосий жамоасидаги ўрни учун курашишини истамоқда.

Киритилди: 23:37 02.09.2026. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!