Ўн тўққизинчи асрда биринчи камера ихтиро қилинди ва цивилизациялашган дунёда суратга тушиш масаласи ҳақиқий “эпидемия”га ўхшаб кенг қулоч ёйди.
Ўша пайтда суратга тушириш бугунги кунда профессионал видео суратга олишдан ҳам анча қимматга тушди. Шундай бўлса-да, одамлар суратга тушиш ва буни яқинларю дўстларига мақтаниш учун пулларини аяшмади.
Аммо ажабланарли нарса шуки, ўша вақтнинг баъзи фотосуратларида одамлар бошсиз, аниқроғи, танадан ташқари бош билан тасвирланган. Тахминларга кўра, фотографлар шундай оддий ҳийла билан ўзига хосликни ва бировга ўхшашни хоҳламайдиган мижозларни жалб қилишган.
Мана улардан баъзилари...


