Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

+18. Ваҳшийлик! Уй талашган ўғил отасининг кўзларини ўйиб олди (видео)

A A A
+18. Ваҳшийлик! Уй талашган ўғил отасининг кўзларини ўйиб олди (видео)

40 ёшли ўгил мерос учун баҳс бошланганида отасини кўзларидан маҳрум қилди. Абхишек Чатн 65 ёшли отасини ерга уриб ағдарди ва кўзларини ўйиб олди. “Daily Star”нинг ёзишича, қўшнилари Парамешварни кўп қон йўқотган ҳолда топишган ва унинг қаршисида 5 ёшли набираси йиғлаб турганини кўришган.

Воқеа Бангалорда содир бўлган. Шифокорлар дарҳол жабрдийдани касалхонага олиб кетишди ва оператсия қилишди. Аммо унинг яна кўра олишига кафолат беришмаяпти.

Маълумотларга кўра, фожиа содир бўлгач, Абхишек пойга томоша қилиш учун кетган, кейин эса синглисига қўнғироқ қилиб, отасининг қонга беланиб ётганини ва буни у қилганини айтган.

Аслида, Абхишек уй ва яна иккита обект ўзига қолишини истаган, аммо ота барча мол-мулкини фарзандлари орасида тенг тақсимлашга қарор қилган. Қўшниларнинг айтишича, Парамешварга Абхишекнинг ҳаёт тарзи умуман ёқмаган. Ўғил эса отасини ўлдириш истагида юрган экан.

 

Киритилди: 16:18 03.09.2018. Ўқилди: 2886 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар