Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

+18. Самарқандда фалокат: икки эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

+18. Самарқандда фалокат: икки эркак воқеа жойида ҳалок бўлди

Самарқанд. 2020 йил 19 июль куни соат тахминан 06:30 да Самарқанд шаҳри ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 43 км.да ҳайдовчи 38 ёшли А.З. бошқарувида бўлган “DAF ТЕ 95ХF” русумли автомашинасини Бухоро йўналишидан Тошкент йўналиши томонга бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши томондан ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи 31 ёшли Ф.Х.,нинг бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда “Lacetti” русумли автомашина ҳайдовчиси А.З., билан йўловчиси 24 ёшли Э.Р., лар оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:33 20.07.2020. Ўқилди: 8586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!