Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

17-18 август кунлари Имомали Раҳмон Ўзбекистонда бўлади

A A A
17-18 август кунлари Имомали Раҳмон Ўзбекистонда бўлади

Аввалроқ, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмат жорий йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур маълумот Тожикистон оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам тасдиқланди.
 
"Qalampir.com"нинг хабар беришича, 17-18 август кунлари Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келади.
 
Бу ташрифда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари йигирмага яқин хужжатлар ва келишувларни имзолайдилар. Тожикистон ва Ўзбекистон, кинематография ва гидрометеология тўғрисида хамкорликликдаги хужжатлар имзоланиши режалаштирилмоқда.
 
Қолаверса, Президентлар  давлат чегараларини делимитация ва демаркация  қилиш хамда стратегик хамкорлик тўғрисидаги битимларни ҳам имзолашлари кўзда тутилган.
 
Эслатиб ўзтамиз, жорий йилнинг 9 март санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шафкат Мирзиеёв Тожикистон Республикасига давлат ташрифи билан борган эди. 

Киритилди: 17:55 07.08.2018. Ўқилди: 1441 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар