Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

160 минг аҳолига уйдан чиқмаслик буйруғи берилди

160 минг аҳолига уйдан чиқмаслик буйруғи берилди

Шанба куни Испаниянинг Барселона вилоятидаги Виланова и ла Гелтру шаҳридаги саноат объектида содир бўлган ёнғин натижасида ҳавога заҳарли хлор гази тарқалди.

160 мингдан ортиқ аҳолига ҳодисадан сўнг уйларини тарк этмаслик тавсия қилинди, деб хабар бермоқда AFP агентлигига таяниб.

Вилоят ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ёнғин сузиш ҳавзасини тозалаш воситалари сақланадиган бинода содир бўлган. Фуқаро муҳофазаси хизмати ижтимоий тармоқлар орқали аҳолини огоҳлантирди:

"Агар сиз зарарланган ҳудудда бўлсангиз, уйингиз ёки иш жойингиздан чиқманг."

Хавф зонаси Виланова и ла Гелтрудан Таррагона яқинидаги Калафелл қишлоғигача бўлган бешта муниципалитетни қамраб олади.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, бироқ воқеа жойига махсус техника жалб қилинган ва ёнғин назоратга олинган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ҳавога тарқалган газ булутининг заҳарлилик даражасини кузатишда давом этмоқда.

Бу ҳақда саноат мулки эгаси Хорхе Винуалес Алонсо маҳаллий RAC1 радиостанциясига маълум қилди

"Хлорни ёқиш жуда қийин, лекин у алангалангандан кейин уни ўчириш ҳам жуда қийин".

Унинг сўзларига кўра, ёнғинга литюм батарея сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, вазият кузатилмоқда.

Киритилди: 07:46 11.05.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!