“Термиз аэропорти” чегара божхона постига хорижга учиш учун кириб келган фуқаро Г.Б. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада фуқаронинг кийими чўнтакларида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, жами16 минг 900 АҚШ доллари (бугунги курс бўйи 184 миллион 545 минг 296 сўм) нақд хорижий валютасини Ўзбекистон Республикасидан ноқонуний олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сон қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 000 000 сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади. Бунда 70 000 000 сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги нақд чет эл валютаси учун йўловчи божхона декларацияси тўлдирилиши шарт.