Бугун 16 июн ҳафтанинг якшанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.
БМТ – Халқаро оилавий пул ўтказмалари куни.
Халқаро Африка болалари куни.
🌏 Бутунжаҳон денгиз тошбақаси куни.
🌍 Халқаро шаршара куни.
ЖАР – Ёшлар куни.
🔸Кембриж университетида – экспериментал физика, биология ва бошқа фундаментал тадқиқотлар учун дунё марказларидан бири бўлган Кавендиш физика лабораторияси очилди (1874).
🔸Пер де Кубертен ташаббуси билан Олимпиада ўйинларини тиклаш масаласида конгресс иш бошлади (1894).
🔸Тҳе Форд Мотор Cомпанй ташкил топди (1903).
🔸АҚШда “Пепси-Cола” савдо маркаси рўйхатдан ўтди (1903).
🔸“Артек” болалар оромгоҳи иш бошлади (1925).
🔸Дунёдаги биринчи фазогир аёл Валентена Терешкова космосга парвоз қилди (1963).
🔸Ню-Ёркда жаз музейи очилди (1972).
🔸Сомалида талабалар мамлакат кўчманчиларига ўқиш ва ёзишни ўргатишлари учун университетлар бир йилга ёпилиши эълон қилинди (1974).
🔸“Шенчжоу-9” космик кемаси экипажи таркибида биринчи хитой аёл-тайконавти космосга учди (2012).
🔹1313-йил: Жованни Бокаччо (1375) – италян ёзувчиси ва шоири.
🔹1896-йил: Жан Пежо (1966) – франсуз автосаноатчиси, “Пежо” автокомпанияси асосчиларидан бири.
🔹1937-йил: Маргарита Филанович – совет ва ўзбек тарихчиси, археолог, Тошкент археология экспедицияси раҳбари.
🔹1949-йил: Кажу – бразилиялик футболчи, 1970-йилги жаҳон чемпиони.
🔹1951-йил: Роберто Дуран – панамалик боксёр, тўртта вазн тоифасида жаҳон чемпиони.
🔹1957-йил: Александра Маринина – рус ёзувчиси, детектив жанри асарлари муаллифи.
🔹1964-йил: Робин Шарма – инглиз ёзувчиси, мотиватор ва шахсий ривожланиш бўйича мутахассис.
🔹1966-йил: Ян Железний – полшалик найза улоқтирувчи, уч каррадан олимпиада ва жаҳон чемпиони.
🔹1990-йил: Йигитали Мамажонов – ўзбек актёри.
🔹1991-йил: Фазлиддин Ғоибназаров – ўзбекистонлик профессионал боксчи.
🔹2000-йил: Бианса Андрееску – канадалик профессионал теннисчи.