ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг ЎзАга маълум қилишича, 2023 йилнинг 8 ойида республикамизда 2121 нафар вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноятлар содир этилган.
Жиноятларда 1424 нафар мактаб, 291 нафар академик лицей ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, 142 нафар ишламасдан юрганлар (мактабни тамомлаган) ҳамда 264 нафар ишлайдиган вояга етмаганлар иштирок этган.