Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

1500 иштирокчи, янги келишувлар ва миллиардлаб лойиҳалар — Самарқандда Ўзбекистон–Хитой форуми бўлиб ўтади

1500 иштирокчи, янги келишувлар ва миллиардлаб лойиҳалар — Самарқандда Ўзбекистон–Хитой форуми бўлиб ўтади

1-2 июнь кунлари Самарқанддаги “Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида иккинчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар берди.

Тадбир икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда сармоя ва ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришга қаратилган.

“Форумда 1500 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, икки мамлакат ишбилармон доиралари, ҳукуматлар, вилоятлар ҳокимликлари, шунингдек, фан ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этади”, — дейилади хабарда.

Форум доирасида қатор келишувлар имзоланиши ва янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.

Хабарга кўра, форум Ўзбекистон ҳудудлари ва Хитой провинциялари ўртасидаги ҳар томонлама шерикликни мустаҳкамлашда муҳим қадам.

Киритилди: 09:20 21.05.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!