Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида фуқаро Л.З.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.