Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

135,6 миллиард сўмлик зарар: Бу бир ойлик кўрсатгич

135,6 миллиард сўмлик зарар: Бу бир ойлик кўрсатгич

Июнь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари туфайли тизимга 135,6 миллиард сўмлик зарар етказилди.

«Ўзэнергоинспекция» томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, электр ва газ таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 234 та ҳолати аниқланган.

Бунинг оқибатида:

  • 50,6 млн кВт⋅соат электр энергияси (103 млрд сўм),

  • 12,4 млн метр куб табиий газ (32,6 млрд сўм) талон-торож қилиниб,

  • давлат тизимига жами 135 миллиард 669 миллион сўмлик зарар етказилган.

🔹 Бундан ташқари, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 471 та маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, улар бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар расмийлаштирилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Киритилди: 10:10 03.07.2025. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!