Хитойнинг Москвадаги элчиси Чжан Ханьхуэйнинг айтишича, БРИКС фаолиятига 13 та янги давлат қизиқиш билдирган.
“БРИКС+ форматидаги учта тадбирда нафақат БРИКС бешлиги, балки бошқа 13 та ривожланаётган давлат раҳбарлари ҳам иштирок этдилар”, — деди у ТАСС агентлигига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, ушбу давлатлар ассоциациянинг келажакдаги ривожланиши учун истиқболли ва стратегик ғояларни илгари сурган.
“БРИКС механизмини такомиллаштириш, глобал бошқарув, пандемияга қарши биргаликда курашиш ва иқтисодиётни тиклаш каби масалаларга эътибор қаратиб, тадбирлар иштирокчилари бир қатор инновацион ва муҳим институционал натижаларга эришдилар, долзарб вазифаларни ҳал этиш бўйича истиқболли ва стратегик ғояларни илгари сурдилар”, деди элчи.
Аввалроқ Хитой элчиси БРИКС халқаро ассоциацияси янги давлатларни ўз аъзолигига қабул қилишга очиқлигини айтган эди.