Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

13 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади

13 ноябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 13 ноябрь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +6...+8 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5, баъзи жойларда -2, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг биринчи яримида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +7...+12 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +8...+13 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...+3 даража бўлади.

Киритилди: 12:10 12.11.2024. Ўқилди: 1086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!