Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

13 млн доллар сармоя киритган тадбиркорга солиқ имтиёзини рад этиш ноқонуний деб топилди

13 млн доллар сармоя киритган тадбиркорга солиқ имтиёзини рад этиш ноқонуний деб топилди



Тошкент туманлараро маъмурий суди «Чорвоқ» эркин туристик зонасида меҳмонхона қураётган тадбиркорга ер солиғи имтиёзини қўллашни рад этиш ҳаракатини қонунга хилоф деб топди. Бизнес-омбудсман бу ҳақда маълум қилди.

Корхона 2021 йилда зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Лойиҳага 168 млрд сўмдан ортиқ, тахминан 13 млн доллар киритилган – бу инвестиция битимидаги 10 млн долларлик мажбуриятдан кўп.

Имтиёз меҳмонхона қурилиши тугалланмагани сабабли рад этилган. Бироқ объектни қуриб битказиш муддати 2028 йил 30 январь этиб белгиланган. Бизнес-омбудсман судда қурилишнинг давом этаётгани имтиёзни автоматик рад этиш учун мустақил асос эмаслигини таъкидлаган.

2026 йил 6 октябрдаги суд қарори билан Солиқ қўмитасига тадбиркорнинг мурожаатини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган.

Киритилди: 16:30 12.10.2026. Ўқилди: 438 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!