Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

МИБнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан вилоят божхона, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳамда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда мажбурий ижро ҳаракатлари бўйича навбатдаги тадбир ташкил қилинган.

Тадбир давомида айланма йўллар орқали кириб келган «Milano», «Esse» номли 13 579 қути қиймати 108,7 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Tегишли ҳужжатлари бўлмаган мазкур тамаки маҳсулотлари жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида махсус печларда ёқиб юборилган.

Бюронинг Янги Наманган туман бўлими томонидан жорий йилнинг жами 3 ой давомида жами 4 ҳолатда умумий қиймати 222,6 млн. сўмлик 28 559 қути тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Киритилди: 12:06 14.04.2024. Ўқилди: 896 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!