Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда. Қайд этилишича, жорий йилнинг 20-июль куни Болалар омбудсманига боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди (2011-йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда солиқ чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўраган.
"Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади", — дейилади расмий баёнотда.