Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

110 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинди

110 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилиши олди олинди

Сўнгги кунларда пойтахт аэропортида нақд хорижий валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ортди. Божхоначилар салкам 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйди.

Жумладан, Ню-Йоркка парвози олдидан йўловчилардан бири қўл сумкасидаги 42 200 АҚШ доллари ҳақида божхона ходимларига на оғзаки, на ёзма тарзда маълум қилишни “унутиб” қўйган.

Истанбулга учиб кетаётган 2 нафар йўловчилардан бирининг 19 900 АҚШ долларини, иккинчисининг эса 18 200 АҚШ долларини қўл сумкаларида “бамайлихотир” олиб чиқишга уринишлари наф бермаган.

Янги йилнинг илк кунида эса Пекинга сафарга отланган хорижий фуқаро йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 12 200 АҚШ долларини олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Шунингдек, божхона ходимлари Бишкекка учиб кетаётган йўловчининг 4450 АҚШ долларини ва Нью-Йоркка учиб кетаётган йўловчининг 11 810 АҚШ долаларини ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишини бартараф этган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Рақамларга кўра, республикамиз божхоначилари ўтган 2024 йилда 37,5 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра жисмоний шахслар фақатгина эквиваленти 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан божхона назорати қоидаларига риоя этган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишлари мумкин.

Киритилди: 09:28 08.01.2025. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!