Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

11 ёшли қизалоқ она бағрига қайтди

A A A
11 ёшли қизалоқ она бағрига қайтди

Қонунчиликда, ота-оналар фарзанд тарбиясида бирдек ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, бироқ оилалар ажримида вояга етмаган фарзандлар кимнинг тарбиясида қолиши ажрашаётган эр-хотин томонидан ҳал этилади. Фарзандлар тарафлар келишуви асосида эр ёки хотиннинг тарбиясида қолиши мумкин, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан ушбу тартиб белгилаб берилади.

Фурқатлик Ж.К. ва Г.К.ларнинг икки нафар фарзандлари бор. Оилавий низолар сабаб аёл ота уйига кетган. 11 ёшли қизалоқни эса отаси ўзи билан олиб қолган.

Ўртадаги келишмовчиликлар туфайли ота катта қизини аёлига беришни истамаган.
Боласини кўра олмаган, уни тафтини ҳис қилолмай соғинчга тўлган она судга мурожаат этган.

Аёлнинг даъвосига кўра бола онаси Г.К.нинг қарамоғига олиб берилиши белгиланган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга вояга етмаган қизалоқни онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилган бўлса-да, қарздор ва унинг оила аъзолари ҳар хил баҳоналар билан фарзандни онасига беришдан бош тортган.

Шунда, давлат ижрочиси томонидан 2024 йил 27 март куни қарздордан 1 нафар фарзандни ундирувчи тарбиясига олиб бериш бўйича мажбурий ижро ҳаракати ўтказилади.

Бироқ, шу куни қарздор оила аъзолари болани яшириб, гўёки унинг отаси (қарздор) Ж. К. Тошкент шаҳрига олиб кетганини айтишади ва шу куни мажбурий ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилиб, давлат ижрочиси томонидан болани қидириш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

Бошқарма қидирув шуъбаси томонидан бўлим давлат ижрочисига вояга етмаган М. Ш. қарздор Ж. К. нинг Фуркат тумани "Болтакўл" қишлоғидаги яшаш хонадонида эканлиги ҳақида тезкор маълумот берилади 2024 йилнинг 28 июнь куни давлат ижрочиси томонидан такроран мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, вояга етмаган Ш. М. онаси К. Г. га олиб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Дарҳақиқат, фарзанд она учун кўзининг қароғи, яшашдан топган асл мақсади. Тўққиз ой юрагининг остида авайлаб асраб, туғилгач ўз ҳаловатидан кечиб, тунларни бедор ўтказадиган, кимдир боласини бағридан жудо этса, бу айрилиққа асло кўникмас зот ҳам онадир!

Киритилди: 16:11 06.07.2024. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!