11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш ҳақидаги қонун лойиҳаси икки йилдан бери тасдиқланмаган ҳолда қолмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга юборилганига икки йилдан ортиқ вақт ўтган. Шу вақт ичида ҳужжат тақдири бўйича расмий маълумот берилмаган.
Худди “Давлат тили тўғрисида”ги қонун каби, бу ҳужжатнинг ҳам кейинги босқичдаги муҳокамаси ва қабул қилиниши масаласи номаълумлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига йўллаган табригида 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини “умумхалқ байрами” сифатида дам олиш куни деб эълон қилишни таклиф этган эди.