Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши , айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 40-42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° бўлади.