10 йил ичида Ойда шаҳарлар пайдо бўлади, Марсда эса бир неча ўн йилликдан кейин — Илон Маск.
"SpaceX асосчиси, миллиардер Илон Маск яқин ўн йилликларда Ой ва Марсда “ўз-ўзини ривожлантирадиган” шаҳарларни қуришни бошлашни режалаштирмоқда", деб хабар бермоқда The Insider.
Маскнинг Х ижтимоий тармоғидаги постларига кўра, Ой лойиҳаси устувор мақсад ҳисобланади.
Миллиардернинг айтишича, Марсга парвозлар фақат 26 ойда бир марта, яъни у Ерга энг яқин бўлган пайтда амалга оширилиши мумкин, ҳолбуки Ойга парвозлар ҳар ўн кунда бир марта амалга оширилиши мумкин ва парвоз давомийлиги атиги икки кунни ташкил этади. Марсга учиш учун ярим йил вақт керак бўлади.
Маск Ой лойиҳаси 10 йил ичидаёқ илк натижаларини кўрсатишини, Марс лойиҳасини амалга ошириш учун камида 20 йилдан кўпроқ вақт кераклигини айтган.
Шунингдек, NASA ҳам сўнгги 50 йил ичида биринчи марта одамларни Ойга юборишни режалаштирмоқда. “Артемида” дастурининг мақсади — астронавтларни Ойга қўндириш ва вақт ўтиши билан у ерда узоқ муддатли мавжудликни таъминлашдпн иборат.
Ушбу дастур доирасидаги иккинчи учириш бир неча бор кечиктирилган бўлиб, тахминан 2026 йил март ойининг бошида амалга оширилиши кутилмоқда.