Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

10 марта радарга тушган ҳайдовчининг автокредитга олган машинаси “жойини топди”

10 марта радарга тушган ҳайдовчининг автокредитга олган машинаси “жойини топди”

Пахтаобод туманида яшовчи Р.Т. ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ Андижон минтақавий банк хизматлари офисида кредит шартномаси тузиб, “Hyundai Tucson” автомобилини сотиб олган.

Аввалига бир муддат тўловлар ўз вақтида тўланган бўлса-да, кейинчалик автокредит шартномасига мувофиқ тўловлар кечиктирила бошлаган.

Шунга кўра, суднинг ижро варақасига асосан қарздор Р.Т.дан банк фойдасига 237,4 млн сўм ундирилиши белгиланган.

Бироқ бугина эмас. Қарздор Р.Т. бошқарувидаги ушбу машинада ҳаракатланаётган вақтда 10 маротаба йўл ҳаракати қоидаларни бузганлиги махсус қурилма (радар)ларга муҳрланган. Ушбу қоидабузарликлари учун фуқарога 4,4 млн. сўм жарима қўлланилган.

Қарздорликларни ундириш мақсадида Бюронинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли “Hyundai Tucson” автомашинаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.

Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини реализация қилиш ишлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:51. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!