Ўзбекистон ва яна 8 давлат фуқаролари (Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Молдова, Украина) ишлаш учун келганда мажбурий равишда «Амина» мобил иловасини ўрнатиши керак бўлади.
Илованинг вазифалари:
➖ чет эл фуқаросининг турган жойини рўйхатдан ўтказиш;
➖ геолокация маълумотларини Россия ИИВга юбориб туриш;
➖ агар маълумотлар узатилмаса, илова мигрантга жойини тасдиқлаш ҳақида билдиришнома юборади.
Агар геолокация маълумотлари 3 иш кунидан кўпроқ вақт узатилмаса, фуқаро реестрдан чиқарилади ва назоратдаги шахслар рўйхатига киритилиши мумкин.