Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳри ўртасидаги парвозлар сонини кўпайтиради. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.
Компания хабарига кўра, 1 октябрдан бошлаб Тошкент—Истанбул—Тошкент йўналишида кунига иккита парвоз амалга оширилади.
Тошкент—Истанбул йўналишидаги HY 271 рейси соат 12:30 да Тошкентдан парвоз қилиб, Истанбулга маҳаллий вақт билан соат 11:00 да етиб боради. Истанбулдан HY 272 рейси билан соат 12:30 да ҳавога кўтариладиган самолёт Тошкентга соат 19:00 да қўнади.
Тошкент—Истанбул йўналишидаги HY 273 рейси соат 17:00 да парвозни бошлаб, Истанбулга соат 20:20 да етиб боради. Истанбул—Тошкент йўналишидаги HY 274 рейси Туркиядан 21:45 да учиб, эртаси куни соат 04:15 да Тошкент етиб келади.
Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, унинг мобил иловаси орқали, шунингдек, Uzbekistan Airways’нинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистондаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.
Аввалроқ Uzbekistan Airways 1 октябрдан Тошкент ва Бишкек ўртасидаги парвозлар сонини кўпайтиришини маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 октябрдан бошлаб барча халқаро авиа, темир йўл ва автойўл қатновларини тиклайди.