1 млн 200 мингта камбағал оила рўйхати “Онлайн маҳалла” электрон платформасига киритилди.
Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот котиби Фахриддин Ҳайитов маълум қилди.
Унинг айтишича, йил якунига қадар республикамизда 127 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилмоқда.