Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг ойлиги кўтарилади

1 июндан олий маълумотли боғча тарбиячиларининг ойлиги кўтарилади


Президент Фармонига мувофиқ, 2024 йил 1 июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

Маълумот учун, амалдаги қонунчиликда мактабгача таълим ташкилоти ўқитувчиси, тарбиячи-методист ҳамда тарбиячи (бунда олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари назарда тутилмаяпти) 1 млн 203 минг 660 сўнг маош олиши белгиланган.

Мактабларда олий маълумотли бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари эса 2 млн 90 минг 399 сўм ойлик олади. Агар юқорида келтирилган Президент Фармони кучга кирса, бакалавр босқичини тамомлаган боғча тарбиячилари 2 млн сўмдан ошиқроқ маош олишлари мумкин.

Киритилди: 17:30 22.05.2024. Ўқилди: 1827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!