Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

1 июлдан ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи 15 % га ошади

A A A
1 июлдан ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи 15 % га ошади

“Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Президент фармонида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКга 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди. Ушбу муддат ўз якунига етмоқда.

Уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК га тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади. 

Шу боис уй-жойларга бириктирилган фуқаролар хонадонларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштиришлари сўралади. 

P.S// Ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

Киритилди: 18:30 24.06.2020. Ўқилди: 3453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!