Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

1 февраль куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

1 февраль куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет прогнозларида 31 январь ва 1 февраль кунлари жануб ва воҳа вилоятларида, 1 февраль куни Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ҳам ёмғир ёғиши мумкинлиги келтирилган.

Келаётган беш кунликда водий вилоятлари ва шимолда ёғингарчилик кутилмайди.

Мазкур нам ҳаво оқимлари тунлари ҳам ҳароратни кўтаради. Жануб вилоятларида келаётган ҳафта бошида ҳарорат +13 даражагача илийди.

Туркманистонда ҳам келаётган ҳафтанинг сешанбасидан бошлаб ёғинли мавсумлар бошланиши прогноз қилинмоқда. Ҳаво ҳарорати Туркманистоннинг жанубий вилоятларида +20 даражагача кўтарилади. Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини Арманистон тоғликларидан Каспий денгиз жануби орқали нам ҳаво оқимларини минтақага "тортади".

Мазкур жараён кейинроқ Ўзбекистонга ҳам таъсир этмасдан қолмайди. Юқори эҳтимол, февраль ойи бошлари Ўзбекистонда баҳорий ёмғирли об-ҳаво кутилади.

Киритилди: 20:05 28.01.2023. Ўқилди: 4126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!