1. Жисмоний шахслар томонидан хайрия ташкилотларидан моддий наф тарзида олинадиган даромадлар солиққа тортишдан озод қилинади.
2. Импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тезкор тартибда, шу жумладан рухсат берувчи ҳужжатларни Ўзбекистон ҳудудига кириб келгунга қадар бериш орқали божхона расмийлаштируви механизми жорий этилади.
3. 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони 10 фоизга оширилади.
4. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда:
якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтирилади;
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдори 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилади;
умумий овқатланиш корхоналари учун алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар миқдори белгиланган миқдорлардан 25 фоизга камайтирилади.
5. 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади.
6. 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
7. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ушбу ҳудуддаги боғчалар сонидан келиб чиқиб, I, II ва III гуруҳларга ажратилади ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилади.
8. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади. (Маълумот ўрнида: ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу тартибни назарда тутувчи қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталида умумхалқ муҳокамасига қўйилган).
9. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.
10. Қуйидаги давлат хизматлари Тошкент шаҳрида фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатилади:
11. Тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти Қибрай ва Тошкент туманлари, Фарғона вилояти Фарғона ва Олтиариқ туманлари ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб ва Нишон туманларида:
12. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тўғридан-тўғри бериш амалиёти бекор қилинади.
13. Шахсни ушлаш, унга процессуал ҳуқуқларини тушунтириш, ҳимоячидан воз кечиш ҳаракатларини мажбурий тарзда видео тасвирга тушириш тартиби жорий этилади.
14. Бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги маблағларига нисбатан Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб варақлари очиш орқали ғазна ижроси механизми жорий этилади.