Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

1,4 миллиард евролик транш ажратилиши Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтиради

1,4 миллиард евролик транш ажратилиши Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтиради

Украинага 1,4 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншнинг берилиши мамлакатга ҳарбий ёрдамни кучайтиради.

Бу ҳақда "Х" ижтимоий тармоғида Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель маълум қилди.

"Европа Иттифоқининг ҳарбий ёрдами 44 миллиард еврони ташкил этади, 1,4 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншнинг амалга оширилиши бизга яқин келажакда ҳарбий ёрдамни кучайтиришга имкон беради" - деди Жозеп Боррель.

Бугун Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Люксембургда йиғилиб, Европа тинчлик жамғармаси орқали Украинага ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилади.

Киритилди: 14:54 14.10.2024. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!