Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» унвони жорий этилади

Қозоғистонда «Қозоғистонда хизмат кўрсатган шифокор» унвони жорий этилади

Қозоғизтон пойтахтида жойлашган «Алтын жүрек» (Олтин юрак) монументининг очилиш маросимида иштирок этган Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор» унвонини жорий этишни таклиф қилди.

Президентнинг сўзларига кўра, «Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган шифокор» унвони тиббиёт ходимларининг жамиятдаги мавқеини ошириш учун жорий этилади. Унвон билан бирга моддий мукофот ҳам мавжуд. Унинг ҳажми Ҳукумат томонидан белгиланади.

Бундан ташқари, Қасим-Жомарт Тоқаев соғлиқни сақлаш тизимидаги хизмат ёш авлод учун обрўли ва жозибали бўлиши кераклигини таъкидлади.

Президент шунингдек, ўрта даражадаги тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш масаласига тўхталди.

Президент ўз нутқида Президент ташаббуси билан ўтказилган «Биз биргамиз» акцияси доирасида пандемияга қарши курашга катта ҳисса қўшган кўнгиллилар ва меценатларнинг ишларини алоҳидаи таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади ва «Алтын жүрек» (Олтин юрак) монументи жойлашган боғга «Шифокорлар хиёбони» деб ном беришни таклиф қилди.

Киритилди: 20:53 20.06.2021. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!