Ойдаги табиий ресурслар учун пойга бошланди. Ўйин қоидаларини ким ва қандай белгилайди? Одам Ойга охирги марта қадам қўйганидан деярли ярим аср ўтгач, дунёни космос васвасасининг иккинчи тўлқини қамраб олган кўринади деб таҳмин қилади NASA
Бу сафар Ернинг табиий йўлдошида узоқ вақтга жойлашиб олиш кўзланмоқда.
Россия, Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатлар (Европа Иттифоқи ҳам) яқин 15-20 йил ичида Ойда уни батафсил ўрганиш ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун зарур бўлган доимий инфратузилма қурамиз демоқда.
Аммо нимани қазиб олиш аниқ эмас: шу пайтгача назарий жиҳатдан манфаатли космик ресурслардан олимлар Ойда фақат музлаган сув борлигини тасдиқлаган, холос. Аммо амбицияли космик дастурларни ишлаб чиқувчиларни бу унчалик ташвишлантирмаяпти: албатта фойдали нимадир топилади.
Халқаро ҳуқуқ давлатларнинг Ойни қисмларга бўлиш ва уни ўз мулки деб эълон қилишни тақиқлашини ҳисобга олсак, табиий йўлдош мустамлакачилари бир-бири билан ресурслар учун рақобатлашишини кутса бўлади.
Айнан қандай шаклда - аниқ эмас. Шубҳасиз, космосда ҳамма бирдек қабул қиладиган баъзи бир қоидаларни ўрнатиш керак.