Шу соатларда пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 62 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, жами 81 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида “COVID-19”дан соғайганлар сони 3119 нафарга етди.
❗️Қашқадарё вилоятида эса каронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 56 нафарни ташкил қилмоқда.
❗️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5329 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2463 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими