Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Стресс, қувонч ва жисмоний фаоллик мияга қандай таъсир кўрсатади?

Стресс, қувонч ва жисмоний фаоллик мияга қандай таъсир кўрсатади?

Спорт билан шуғулланинг

Олимлар томонидан ақлий ва жисмоний фаоллик ўртасидаги узвий боғлиқлик исботланган бўлиб унга кўра, кам ҳаракат ва фаол инсоннинг мия ҳужайраларида фарқ яққол аниқланган. Жисмоний ҳаракатдаги зўриқиш натижасида мияда қон одатдагидан кўп айланиб, мия фаолиятини яхшиланиши ва янги ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади.

Қисқа ва фойдали стресс

Тадқиқотларда аниқланишича, стресс туфайли биокимёвий жараён бошланиб, нейронлар фаолияти тезлашиши, бунинг натижасида эса мия фаолияти яхшиланиши кузатилади. Фақат стресснинг қисқа ва фойдали бўлиши кераклигини инобатга олиш керак. Бундай стрессга совуқ душ қабул қилиш ёки мушакларни чўзиш машқларини бажариш мисол бўла олади.

Ҳаётдан мамнунлик

Ҳаётдан завқ ва мамнуният, қувонч ҳиссини туйиш, нафақат мия, балки бошқа аъзолар фаолиятининг ҳам яхшиланишига олиб келади. Шунинг учун кўпроқ вақтингизни сиз учун яқин ва қадрли бўлган инсонлар даврасида ўтказиш, севимли машғ​улотингиз билан шуғулланиш тавсия қилинади. Сиз ўтаётган ҳар сониядан баҳра олишни, ортга қараб афсус эмас ғурур ҳиссини туяр экансиз, ўзингизга бўлган ишонч шаклланиб, кайфиятингиз ва феъл-атворингизда ижобий камолот сезилади.

Киритилди: 20:28 28.06.2020. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!