Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аляскада 1952 йилдаги самолёт ҳалокатида вафот этганларнинг жасадлари топилди

Аляскада 1952 йилдаги самолёт ҳалокатида вафот этганларнинг жасадлари топилди

АҚШ ҳарбийлари 1952 йилда Аляскада юз берган самолёт ҳалокати қурбонлари қолдиқларининг янги қисмларини топишди, деб ёзади АP.

Олиб борилган қазишмаларда йўловчиларга тегишли буюмлар: Будда ҳайкалчаси, учиш костюми, бир неча уч сантиметрлик почта маркалари аниқланган.

Маълумот ўрнида, Вашингтон штатидан Аляскага учган C-124 Globemaster ҳарбий самолёти 22 ноябрь куни Анкориж шаҳри яқинидаги Гэннетт тоғига қулаб тушган. 41 йўловчи ва 11 экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, бугунги кунга қадар 43 кишининг жасадини топишга муваффақ бўлинган.

Киритилди: 21:02 27.06.2020. Ўқилди: 2982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!