Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўн миллионга яқин сурияликлар тўйиб овқатланмайди

Ўн миллионга яқин сурияликлар тўйиб овқатланмайди

Сурияда кучли озиқ-овқат инқирози юзага келиши мумкин.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига кўра, бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашиши натижасидир.

“Ҳозирда ўн миллионга яқин сурияликлар тўйиб овқатланмаяпти. Шунингдек, иқтисодий инқироз туфайли мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари кескин кўтарилиб кетмоқда”, дейилади хабарда.

- 9 йиллик можаролар давомида озиқ-овқат нархлари ҳеч қачон бунчалик юқори бўлмаган. Одамлар бизга бозорларда маҳсулот сотиб олиш имконияти йўқлигини айтишмоқда. Тасаввур қилинг-а, улар телевизор ёки спорт пойабзали сотиб олишни кутишмаяпти, улар овқат сотиб олишни кутишяпти, дейди Жаҳон озиқ-овқат дастури вакили Коринн Флейшер.

Киритилди: 20:50 27.06.2020. Ўқилди: 1686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!