Бугун 15 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрон 3,6 километрдан ошиқ баландликка кўтарила оладиган янги учувчисиз учар қурилмани тақдим этди

Эрон 3,6 километрдан ошиқ баландликка кўтарила оладиган янги учувчисиз учар қурилмани тақдим этди

Эрон ҳарбийлари янги «Мирож-1» маҳаллий, разведка мақсадларига йўналтирилган учувчисиз учар қурилмани намойиш этди. Бу ҳақда шанба куни Tasnim агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, оғирлиги 35 кг бўлган учувчисиз учар қурилманинг қанотлари 3,6 метрга тенг бўлиб, 12 минг фут (3650 м) баландликка кўтарила олади. Қурилма соатига 140 км тезликка чиқиши мумкин ва ҳавода 10 соат 30 дақиқа давомида парвоз қилиш имконига эга. Учувчисиз учар қурилма 150 км масофада маълумотларни узатиши ва қўшимча 5 кг.гача оғирликни кўтариши мумкин.

Эрон узоқ йиллар давомида ҳарбий саноатни ривожлантириш билан шуғулланади. У баллистик ракеталарни ишлаб чиқишда жиддий ютуқларга эришди. Бундан ташқари, мамлакат расмийлари вақти-вақти билан маҳаллий учувчисиз учар қурилмалар намуналарини намойиш қилмоқда. 2019 йил 1 сентябрда Эрон қуролли кучлари янги «Киян» учувчисиз учар қурилмани тақдим этди. 

Киритилди: 19:23 27.06.2020. Ўқилди: 1962 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!