Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда йўталаётганларга жамоат транспортига чиқиш тақиқланди

Хитойда йўталаётганларга жамоат транспортига чиқиш тақиқланди

Хитойда иситмаси бўлган ва йўталаётган фуқароларга транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланди.

Касаллик тарқашига қарши давлат қўмитаси бошлиғи Хэ Цинхуа айнан шундай қарор қабул қилган. У шунингдек, темир йўл ва ҳаво транспортида санитар талабларни янада оширишни алоҳида таъкидлаган.

Коронавирус ҳақидаги тўлиқ маълумотни ушбу ҳавола орқали сайтимизда танишиб боришингиз мумкин.

Хитойда коронавирус билан оғриганлар сони 67 минг кишидан ошиб кетди. Касаллик натижасида 1600 дан ортиқ одам вафот этди. Тузалиб кетганлар эса 8 минг нафардан ошиқроқни ташкил этади.

 

Киритилди: 12:57 16.02.2020. Ўқилди: 1982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!