Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Президент мурожаати илк бор таржималар билан эфирга берилади

Президент мурожаати илк бор таржималар билан эфирга берилади

24 январь куни 11:00 да бўладиган президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси a илк марта сурдо (кар-соқовлар учун), шунингдек, русча ва инглизча таржима билан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Қаерда кўриш мумкин?

Деярли ҳамма телеканалда. Жумладан, МТРКнинг 4 та телерадиоканали, 5 та телеканали, 12 та ҳудудий телерадиокомпания, 5 та хусусий телеканал ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кўриш мумкин.

Кимлар қатнашади?

Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтадиган бу тадбирда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий Кенгашларга сайланган халқ ноиблари, шунингдек, ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Киритилди: 21:49 22.01.2020. Ўқилди: 2238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!