Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Кувайтнинг учта кемасини ушлади

Эрон ҳарбийлари Форс кўрфазида Кувайтнинг учта кемасини ушлади

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси катерлари Форс кўрфазида Кувайтга қарашли учта кемани ушлади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.

Агентликнинг хабарига кўра, "Кувайтга қарашли учта кема Эрон ҳудудий сувларига бостириб кирганидан сўнг ушланган".

Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакилининг аниқлик киритишича, "Кувайтга қарашли балиқчилик шхуналари Моҳшаҳр шаҳри яқинида ушланган". Унинг сўзларига кўра, шхуналар ҳудудга ноқонуний равишда кирган. 

У шунингдек, тўққиз нафар экипаж аъзоси ҳибсга олингани ва Эрон суд ҳокимиятига топширилганини айтди.

Мазкур ҳолат бўйича Кувайт амирлиги ҳукумати томонидан расмий изоҳ ҳозирча берилмади.

Manba: kun. uz

Киритилди: 22:30 19.01.2020. Ўқилди: 2206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!