Россия ТИВ раҳбари Германиянинг Лейпциг аэропортидаги дрон бўйича айбловларни "ҳақиқий урушнинг бошланиши" деб атади
"Қанақадир дронни топишибди. Россияники дейишди, ҳеч ким суриштириб ҳам ўтирмади. Бу, аслини олганда, ҳақиқий урушнинг бошланиши. Эсимда, Иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин ҳам немислар турли важлар билан ўз дипломатик миссияларини ёпганди", — деди Сергей Лавров.
Германия расмийлари Россиянинг Лейпциг аэропортидаги дрон билан боғлиқ ҳодисага алоқадорлиги ҳақидаги хулоса дронни, унинг қисмларини ва бошқа тергов маълумотларини таҳлил қилгандан сўнг чиқарилганини таъкидламоқда.